Нашр манбаларига кўра, томонлар пайшанба куни муддати тугайдиган New START келишувининг амал қилишини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилмоқда. Музокаралар Украина бўйича маслаҳатлашувлар доирасида Абу-Дабида ўтказилмоқда, бироқ якуний қарорни ҳали АҚШ ва Россия президентлари тасдиқлаши лозим.
Келишувни эҳтимолий узайтириш муддати 6 ойга мўлжалланиши мумкин.