АҚШ ва Россия Украинада тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида ҳарбийлар ўртасида юқори даражадаги мулоқотни қайта тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда Абу-Дабида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича маълум қилинди.
Баёнотга кўра, ўтган ҳафта Жаред Кушнер ва президент Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф томонидан эришилган самарали ва конструктив илгарилаш ушбу қарорга замин яратган. Таъкидланишича, мазкур алоқа канали 2021 йил кузида, можаро бошланишидан олдин тўхтатилган эди.
Мулоқотнинг қайта тикланиши Абу-Даби шаҳрида АҚШ Европа қўмондонлиги раҳбари генерал Алекс Гринкевич ҳамда Россия ва Украина юқори лавозимли ҳарбий расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг амалга оширилди.