Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ядровий қурол пойгаси хавфини оширади

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ядровий қурол пойгаси хавфини оширади

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси ядровий қурол пойгасининг янги босқичини бошлаши мумкин.

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, Европадан Осиёгача бўлган бир қатор мамлакатлар ўзларининг ядровий арсеналларини ривожлантириш имкониятларини тобора кўпроқ муҳокама қилмоқдалар. Хусусан, Польша ва Германия Франциянинг "ядровий соябони"ни Европа қитъасига кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлай бошладилар.

Шунингдек, АҚШ ядровий синовларни қайта бошлашни кўриб чиқаётгани таъкидланмоқда.

"Бундай оммавий қирғин қуролларини сотиб олиш имконияти ҳатто уларга ҳеч қачон эгалик қилмасликка ваъда берган мамлакатларда ҳам очиқ муҳокама қилинмоқда. Бироқ, кўпроқ мамлакатларда кўпроқ ядровий қуроллар дунёни хавфсизроқ жойга айлантирмайди", деди МАГАТЭ директори Рафаэль Гросси.

У "сўнгги ярим аср давомида инсониятга хизмат қилган" ядровий қуролларни тарқатмаслик режимини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!