Эрон АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг узоқ масофали радиолокацион кузатув самолётини йўқ қилди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.
Хабар қилинишича, ушбу E-3 самолёти Саудия Арабистонидаги Prince Sultan авиабазасида бўлган.
Аввалроқ Эроннинг Саудия Арабистонидаги мазкур базага зарбалари натижасида камида 12 нафар америкалик ҳарбий яралангани, шунингдек, АҚШнинг ёнилғи қуйиш самолётларидан бири “бутунлай вайрон бўлгани”, яна учтаси шикастланиб, яроқсиз ҳолга келгани ҳақида хабар берилган эди.