Эрон парламенти раиси Муҳаммад-Багер Галибаф АҚШ омма олдида музокаралар ҳақида хабарлар тарқатаётгани, бироқ яширинча қуруқликдаги амалиётни режалаштираётганини маълум қилди.
Бу ҳақда Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар бермоқда.
«Душман музокаралар ва мулоқот ҳақида хабарлар йўллаётгандек кўринади, аслида эса яширинча қуруқликдаги ҳужумни режалаштирмоқда», — деди сиёсатчи.
Галибаф Эрон Америка аскарларининг келишига тайёрлигини, уларга қарата ўт очиш ва уларнинг минтақадаги шерикларини абадий жазолашга шайлигини таъкидлади.