Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ТИВ: "АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумининг асл мақсади аниқ бўлиб бормоқда"

Эрон ТИВ: "АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумининг асл мақсади аниқ бўлиб бормоқда"

Исфаҳон Технология Университети ва Теҳрон Фан ва Технология Университети АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Исфаҳон Технология Университети ва Теҳрон Фан ва Технология Университети АҚШ-Исроил урушининг сўнгги 30 кунида Эрон халқига қарши атайлаб нишонга олинган кўплаб олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказларидан иккитаси", деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Бағайининг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларининг асл мақсади тобора аниқроқ бўлиб бормоқда: "Университетлар, тадқиқот марказлари, тарихий ёдгорликлар ва таниқли олимларни мунтазам равишда нишонга олиш орқали улар мамлакатимизнинг илмий пойдевори ва маданий меросини фалаж қилишга интилишади".

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!