Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Исроил Эронга қарши давом этаётган ҳужум бўйича консенсусга яқинлашмоқда

АҚШ ва Исроил Эронга қарши давом этаётган ҳужум бўйича консенсусга яқинлашмоқда

Биньямин Нетаньяху ва Жо Байден ўртасидаги чоршанба кунги телефон суҳбатидан сўнг АҚШ ва Исроил Яқин Шарқдаги стратегик масалалар бўйича консенсусга эришди. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига вазиятдан хабардор исроиллик манба хабар берди.

Газетанинг ёзишича, Исроилнинг Эронга қарши курашиш режаси муҳокама қилинган телефон суҳбати - АҚШ ва Исроил расмийлари ўртасида музокараларининг якуни бўлди, у Теҳроннинг 1 октябрь куни баллистик ракета ҳужумидан бери давом этаётган эди.

Бироқ, Оқ уй Байден ва Нетаньяху ўртасидаги телефон суҳбати ҳақидаги ҳисоботида Исроил зарбаси эҳтимоли муҳокама қилинганми ёки йўқлигини айтмади. Шунингдек, Байденнинг Исроил хавфсизлиги бўйича қатъий позициясини тасдиқлар экан, у “1 октябрь куни Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралади” деб айтиш билан чекланди.

Манбанинг айтишича, бу музокаралар яқин кунларда давом этади ва Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант келгуси ҳафта Пентагонда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашиши режалаштирилган.

Шу ҳафта Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Галлантнинг Вашингтонга режалаштирилган сафарини сўнгги дақиқада бекор қилди ва аввал Байден билан Исроил Эронга қарши нималар қилиши ҳақида гаплашишини таъкидлади.

Axios иқтибос келтирган америкалик расмийнинг сўзларига кўра, Байден ва Нетаньяху суҳбат давомида “Исроилнинг Эронга қарши режалаштирилган жавоб чоралари кўламини тушунишга яқинроқ бўлишди”. Шу билан бирга, нашр иқтибос келтирган исроиллик расмийнинг айтишича, АҚШ ҳамон Исроилнинг режаларини жуда агрессив деб ҳисоблайди.

Киритилди: 20:58 13.10.2024. Ўқилди: 3549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!