Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон бир-бирига зарба берди

АҚШ ва Эрон бир-бирига зарба берди

6 июн куни АҚШ ҳарбийлари Эрон учирган дронларни уриб туширгач, Ҳўрмуз бўғози яқинидаги Эрон радар объектларига зарба берди. Эрон эса бунга жавобан Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига ракеталар учирди.

АҚШ ҳарбийлари Эрон учирган тўртта дрон “минтақадаги денгиз қатновига таҳдид солиши”ни билдириб, уларни уриб туширди. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғида АҚШ кучлари шундан сўнг Ҳўрмуз бўғози яқинидаги Эроннинг Горук ва Қешм оролларида жойлашган кузатув объектларига зарба берганини маълум қилди.

Эрон давлат телевидениеси эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қўшма Штатларнинг Кувайтдаги иккита авиабазаси ва Баҳрайндаги Ҳарбий-денгиз кучлари объектларига баллистик ракеталар учирганини эълон қилди. АҚШ ҳарбийларига кўра, учирилган еттита ракетадан олтитаси тутиб қолинган, биттаси эса нишонига етиб бормаган.

Мазкур ҳодиса бир неча кун аввал юз берган ўзаро зарбалардан кейин содир бўлди. Ўшанда ҳам АҚШ ва Эрон бир-бирига ҳужумлар уюштирган, томонлар ўртасидаги мўрт сулҳ хавф остида қолган эди.

Киритилди: Бугун 17:07. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!