АҚШ агар Европа Иттифоқи Америка компанияларининг Европа қурол бозорига киришини чекласа, жавоб чораларини кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "Politico" нашри ўз ихтиёридаги ҳужжатга таяниб ёзмоқда.
"Агар Европа Иттифоқи қитъани қайта қуроллантириш доирасида маҳаллий қурол ишлаб чиқарувчиларга устунлик берса, АҚШ маъмурияти Европа мамлакатларига нисбатан жавоб чоралари билан таҳдид қилмоқда", — дейилади нашр мақоласида.
АҚШ Америка ишлаб чиқарувчиларининг Европа Иттифоқи давлатлари миллий мудофаа харидларида иштирок этиш имкониятини чекловчи ҳар қандай ўзгаришларга қарши чиқди.