Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Барак Обама ўзга сайёраликларга оид махфий маълумотни ошкор қилганми?

A A A
Барак Обама ўзга сайёраликларга оид махфий маълумотни ошкор қилганми?

Доналд Трамп Барак Обама ўзга сайёраликларга оид махфий маълумотни ошкор қилганини айтди.

Журналист: Обама ўзга сайёраликлар ҳақиқатан ҳам борлигини айтди. Сиз Ерга ўзга сайёралик мавжудотлар ташриф буюрганига оид қандайдир далилларни кўрганмисиз?

Трамп: У махфий маълумотни ошкор қилган. У бундай қилмаслиги керак эди.

Журналист: Демак, ўзга сайёраликлар ҳақиқатан ҳам борми?

Трамп: Ўзга сайёраликлар ҳақиқатан ҳам бор ёки йўқлигини билмайман. Аммо Обама катта хато қилди.

Шанба куни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама америкалик блогер Брайан Коэнга берган интервюсида ўзга сайёраликлар мавжудлигига ишонишини тан олганди, бироқ уларни шахсан кўрмаганини айтган эди. Шу билан бирга, Обама президентлик муддати давомида ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатилганига оид далилларни кўрмаганини қўшимча қилганди.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!