Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

ХАМАС Исроил билан урушдаги катта йўқотишларга қарамай, Ғазо секторидаги назоратини тикламоқда

ХАМАС Исроил билан урушдаги катта йўқотишларга қарамай, Ғазо секторидаги назоратини тикламоқда

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

BBC мухбирингнинг ёзишича, ўтган йил октябр ойида АҚШнинг воситачилиги билан келишилган сулҳ эълон қилингач ва Ғазо секторидаги уруш якунланганидан сўнг, ХАМАСнинг Исроилга қарши омон қолиш кураши энди ҳудудий назорат учун курашга айланди.

Нашр хабарига кўра, тўрт ой ўтиб, сектор аҳолиси ХАМАС хавфсизлик, солиқ тушумлари ва давлат хизматлари бўйича назоратини аста-секин тиклаётганини айтмоқда. Бу эса гуруҳнинг узоқ муддатли стратегияси ҳақида саволларни келтириб чиқаради ва Доналд Трамп таклиф қилган тинчлик режасининг иккинчи босқичида талаб қилинаётгандек қурол ва ҳокимиятдан воз кечишга тайёрлиги масаласини кўриб чиқишга ундайди.

Ғазо фаоли Муҳаммад Диаб ХАМАС ўзи мавжуд бўлган ҳудудларнинг 90% дан ортиғини қайта назоратга олганини, гуруҳнинг полицияси ва хавфсизлик кучлари қайтиб келиб, кўчаларда патруллик қилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, фаол фуқаролар ҳужжат ишлари ёки тиббий хизматлар учун XАМАС расмийларига мурожаат қилишлари кераклигини, гуруҳ суд тизими ва судлар устидан ҳам назоратни қайта тиклаётганини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!