Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Наманган ва Тошкент осмонида жисм қулаши кузатилди

Наманган ва Тошкент осмонида жисм қулаши кузатилди

Наманган вилояти ва Тошкент осмонида номаълум ёрқин жисм ҳаракати кузатилди. Наманганда аҳоли кучли шовқин ва ер силкинишига ўхшаш ҳолатни ҳис қилгани айтилмоқда, пойтахтда эса жисмнинг ҳаракати видеога тушиб қолган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, осмонда чақнаш ва қора тутун бир неча соат сақланган. Ҳодиса тахминан соат 12:30–13:00 оралиғида содир бўлган.

Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти маълум қилишича, ҳозирча бу жисм метеорит экани расман тасдиқланмаган. Ер юзасига тушган қолдиқлар аниқланмагунча ҳодисанинг табиати ҳақида хулоса бериш қийин.

Ҳозирда вазият юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!