Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Франция Президенти ва Европа Иттифоқи АҚШга таҳдид қилди

Франция Президенти ва Европа Иттифоқи АҚШга таҳдид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон Америка божларига жавоб чораларини тезлаштириш лозимлигини билдирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида ёзди.

Макрон Еврокомиссия Европанинг манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканини намоён қилиши кераклигини таъкидлади. Унга кўра, агар 1 августгача келишувга эришилмаса, самарали қарши чораларни тайёрлаш жараёнини тезлаштириш керак бўлади.

Шу билан бирга, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам АҚШ Европа товарларига 30 фоиз бож жорий этса, ЕИ жавоб чоралари кўришга тайёр эканини билдирди. У шундай деди:

"Европа Иттифоқи манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрамиз, зарурат туғилса, нисбатан қатъий қарши чоралар ҳам жорий этилади."


Маълумот учун, Трамп 1 августдан бошлаб Европа ва Мексикадан келадиган товарларга 30 фоизлик бож жорий қилинишини маълум қилди. Унга кўра, агар Европа ёки Мексика раҳбарияти жавоб тарифи жорий этса, АҚШ уларни ўз божларига қўшиб юборади. Шунингдек, августдан бошлаб Канада товарларига ҳам 35 фоиз бож белгиланади.

"Агар бошқа давлатлар бож жорий эта оларкан, аммо биз унга тез ва самарали жавоб қайтара олмасак, мамлакатимиз иқтисодий жиҳатдан омон қололмайди", —
деди Дональд Трамп, АҚШ президенти.


Қишлоқ хўжалиги вазирининг баёноти

Июль ойи бошида АҚШ қишлоқ хўжалиги вазири Брук Роллинз айрим товарларга божларни қисман бекор қилиш имкони борлигини айтди. Улар қаторига АҚШда етиштириш қийин бўлган маҳсулотлар, масалан, какао ва қаҳва киради. Бу маҳсулотлар нархи сўнгги пайтларда ошиб кетган.

Киритилди: 09:12 13.07.2025. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!