Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганидан хабарингиз бор.
"Championat.asia" сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёв билан музокаралар олиб бормоқда. Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли мутахассис 2014 йил Германия терма жамоасини Жаҳон чемпиони қилган ва ўша йили ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. Лёв 2021 йилнинг март ойида Германия терма жамоаси бошқарувидан кетган ва ўшандан бери ҳеч қаерда ишламаган.