Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ университетида отишма содир бўлди

АҚШ университетида отишма содир бўлди

Таллахасси шаҳридаги университетлар кампусида номаълум шахс ўт очди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Флорида штати университетида содир бўлган отишмада тўрт киши яраланди. Хабар қилинишича, ҳужумчи ҳамон кампус атрофида қолмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 12:00да Таллахассидаги университет кампусида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган полиция ҳужумчини зарарсизлантириш чораларини кўрмоқда.

Таллахасси мемориал касалхонаси жароҳатланганлар ҳали ҳам касалхонага етказилаётганини тасдиқлади.

Университетдаги барча дарслар вақтинча тўхтатилди. Гувоҳларнинг айтишича, қуролланган шахс талабаларнинг яқин ҳамкори бўлган бўлиши мумкин. Уларнинг сўзларига кўра, полиция воқеа жойида хавфсизликни кучайтирмоқда ва ҳужумчини қўлга олиш ёки зарарсизлантириш устида ишламоқда.

Киритилди: 23:24 18.04.2025. Ўқилди: 1951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!