Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ўмонга Эрон билан алоқаларни узиш учун босим ўтказмоқда

АҚШ Ўмонга Эрон билан алоқаларни узиш учун босим ўтказмоқда

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Трамп маъмурияти Ўмонга санкциялар жорий этиш ва ҳатто бомбардимон қилиш билан таҳдид қилган.

"Вашингтон Ўмоннинг Теҳрон билан иш юритишга бўлган ёндашувини тобора кўпроқ душманлик сифатида талқин қилмоқда ва Ўмонга томон танлашга ва Эрон билан дипломатик муносабатларни узишга мажбурлаш учун босим ўтказмоқда, – деб ёзмоқда The Wall Street Journal

Бу ҳолат АҚШ разведкаси Ўмон Эрон билан ҳамкорликда Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш учун тўловлар йиғишни режалаштиряпти деган хулосага келганидан сўнг юз берган.

Ўмон расмийлари эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Хўрмуз бўғозини назоратга олишга уринганида Уммонни "парчалаб ташлашга" ваъда берган эди.

АҚШнинг бундай душманлиги Ўмон учун шок бўлди

Киритилди: Бугун 13:41. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!