АҚШ Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар туфайли Украина билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатиш билан таҳдид қилди.
Axios нашрининг хабар беришича, Украина расмийси Виткофф ва Кушнер томонидан билдирилган таҳдидлар ҳақида сўз юритган. Бироқ, АҚШ томони бундай таҳдид бўлганини рад этмоқда. Хабарларга кўра, бу шунчаки АҚШ қуроль-яроғ ва разведка маълумотларини тақдим этувчи ишончли ҳамкор бўлиб қолаётгани, шу боис Киев Америка истеъмолчиларига зарар етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслиги кераклиги ҳақидаги эслатма бўлган.
Энергетика масалаларидан ташқари, томонлар ҳудудий масалага оид янги таклифларни ҳам муҳокама қилдилар. Нашр ушбу таклифлар айнан нимани назарда тутиши ёки уларни ким ишлаб чиққанига аниқлик киритмаган.
АҚШ расмийси Axios нашрига Путин гўёки урушни якунлаш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилган. АҚШ "Кремль куяси"ни можарони тўхтатишга рози қилиш учун етарлича "таъсирчан" таклиф ишлаб чиқишни мақсад қилган.