Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Украина бўйича Россия ва ЕИ иштирокида янги музокаралар форматини таклиф қилди

АҚШ Украина бўйича Россия ва ЕИ иштирокида янги музокаралар форматини таклиф қилди

АҚШ Украинадаги уруш масаласида барча асосий томонлар иштирок этадиган янги тинчлик музокаралари форматини таклиф қилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Киев қарорни АҚШ вакиллари билан яқинда қайта бошланган икки томонлама музокаралар натижа берадими-йўқми, шу аниқ бўлгандан сўнг қабул қилади.

«Улар, мен тушунганимга кўра, қуйидаги форматни таклиф қилишди: Украина, Америка, Россия ва у ерда Европа вакиллари ҳам бор экан, эҳтимол Европа ҳам», — деди Украина президенти.

Ҳозирча бундай формат қачон ва қай тарзда ишга тушиши номаълум. Киевда таъкидланишича, улар реал натижаларга қараб иш тутади.

Киритилди: Бугун 17:08. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!