АҚШ молия вазири Скотт Бессент Украина билан ресурс бўйича келишув шу ҳафтанинг бошида имзоланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, "имзолаш жуда яқин, бу ҳафтада ҳам бўлиши мумкин".
Бессент ҳафта охири бўлиб ўтган учрашувда Украина келишув бўйича қарши таклиф билан чиққани ва музокаралар ҳали ҳам давом этаётганини айтди, деб хабар беради ОАВ.