АҚШ транспорт вазири Шон Даффи мамлакат миқёсида авиақатновларнинг вақтинча тўхтатилишига олиб келган хатолар учун узр сўраш ниятида эмаслигини билдирди.
The Washington Post нашрининг хабар беришича, вазир ўз позициясини изоҳлар экан, Федерал авиация бошқармасидаги ишларни тезкорлик билан олиб бораётганини таъкидлади.
"Бир масалага ойдинлик киритиш керак: мен сўнгги ўн йилликларда Федерал авиация бошқармасида ҳеч ким ишламаган даражада мисли кўрилмаган тезликда ҳаракат қиляпман.
Бизга қандай тизим топширилган бўлса, шунинг учун узр сўрай олмайман", — деди Даффи.
Шунингдек, АҚШ транспорт вазири ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимини модернизация қилишга етарли даражада сармоя киритилмаганини таъкидлади.