АҚШ ҳарбий хизматчилари Эквадорнинг "Лос-Чонерос" нарко-террорчилик ташкилоти томонидан фойдаланиладиган кемани Шарқий Тинч океанида ушлаб, чўктириб юборди.
Бу ҳақда АҚШ Жанубий қўмондонлиги маълум қилди.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, кема Шарқий Тинч океанидаги халқаро сувларда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун сузувчи ёқилғи қуйиш шохобчаси сифатида ишлатилган. Операция "Эквадор ҳукумати билан мувофиқлаштириш ва ҳамкорликда" ўтказилди.
АҚШ разведкаси кема Лос-Чонерос томонидан фойдаланилганини тасдиқлади. Бортдагилар Эквадор расмийларига топширилди.
Кема тинтув қилингандан ва тозалангандан сўнг, АҚШ ҳарбий хизматчилари уни чўктириб юборишди.