Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Тайвань яқинидаги Япония оролига илк бор NMESIS ракеталарини жойлаштиради

АҚШ Тайвань яқинидаги Япония оролига илк бор NMESIS ракеталарини жойлаштиради

АҚШ ҳарбийлари Япония билан ўтказиладиган йирик қўшма машғулотлар доирасида илк бор Тайвань яқинидаги Йонагуни оролига замонавий NMESIS кемаларга қарши ракета мажмуасини жойлаштиради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, мажмуа 19-29 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Keen Sword" машғулотлари давомида Йонагунига олиб келинади. Япония ҳарбийлари ҳам оролга ўзининг кемаларга қарши ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета мажмуаларини жойлаштириши мумкин.

Йонагуни Тайвандан тахминан 110 километр шарқда жойлашган бўлиб, Япониянинг Тайванга энг яқин ҳудуди ҳисобланади. NMESIS мажмуасининг зарба бериш масофаси тахминан 185 километрни ташкил этади.

Киритилди: 22:54 02.10.2026. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!