Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ талабалар ва журналистлар учун виза режимига ўзгартиришлар киритади

АҚШ талабалар ва журналистлар учун виза режимига ўзгартиришлар киритади

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти халқаро талабалар, маданий алмашинув дастурлари иштирокчилари ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун виза режимига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади.

Бу ҳақда АҚШ Федерал реестрида чоп этилган хабарномада маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, қолиш муддати ўқиш, алмашинув дастурлари ёки медиа компаниясининг АҚШ офисида ишлаш муддатига боғлиқ бўлган амалдаги тизим ўрнига, ушбу тоифадаги хорижий фуқаролар учун визанинг амал қилиш муддати белгиланади.

Ички хавфсизлик департаменти қабул қилинган қоида АҚШ Конгресси томонидан кўриб чиқилиши кераклигини, шундан сўнг кучга кириш санаси аниқланишини таъкидлади.

Киритилди: 08:51 17.07.2026. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!