Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариб ташлади

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариб ташлади

Қўшма Штатлар Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан расман чиқариб ташлади.

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан эълон қилинди.

"Президент (АҚШ) Дональд Трампнинг Сурияга қарши санкцияларни енгиллаштириш ҳақидаги ваъдасига мувофиқ, Давлат департаменти бугун Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатидаги белгидан олиб ташлади", дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Ҳайъат Таҳрир аш-Шам террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди. Ушбу қарор Сурия ҳукумати учун иқтисодий ривожланиш ва халқаро савдо имкониятларини ҳам кенгайтиради.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!