Қўшма Штатлар Сурияга ҳарбий таъминотга қўйилган тақиқни бекор қилди.
Бу ҳақда ҳукуматнинг GovInfo онлайн платформасидаги баёнотда эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти Сурияни мудофаа таъминоти ва хизматлари учун лицензиялар ва бошқа рухсатномаларни рад этиш сиёсати қўлланиладиган мамлакатлар рўйхатидан чиқармоқда.
1 октябрдан кучга кирадиган ўзгартиришни Давлат котибининг қурол назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Томас Динанно маъқуллади.
Август ойида АҚШ Сурияни АҚШнинг терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди. Вашингтон маъмурияти Давлат департаменти томонидан тузилган ушбу рўйхатдаги шахсларга нисбатан санксиялар қўллаш учун кенг ваколатларга эга.