The New York Times газетасининг америкалик юқори мартабали амалдорларга таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар Суриядан юзлаб аскарларини олиб чиқишни бошлаган. Бу жараён доирасида ҳарбийлар араб давлатининг шимоли-шарқидаги саккизта ҳарбий базасидан учтасини ёпмоқда.
Америка қўшинлари сони 2000 дан 1400 га қисқартирилади. Қўшинларни кейинги олиб чиқиш бўйича якуний қарор 60 кун ичида қабул қилиниши режалаштирилган.
Нашрнинг қайд этишича, президент Доналд Трамп АҚШнинг Сурияда ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлигига “чуқур шубҳа” билдирмоқда. Бироқ, манбаларга кўра, ҳозирги босқичда ҳарбий қўмондонлик мамлакатда камида 500 нафар ҳарбийни қолдиришни тавсия қилмоқда.