АҚШ расмийлари Россиянинг 2016 йилги АҚШ сайловларига аралашуви ҳақидаги маълумотларнинг уйдирмалари ҳақида батафсил маълумотни келаси ҳафта оммага тақдим этади.
Бу ҳақда АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Тулси Габбард Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Биз бу қандай содир бўлганлиги ва бу маълумотлар Америка халқидан қай даражада яширилгани ҳақида батафсил маълумотни келаси ҳафта эълон қиламиз", деди у.
Габбарднинг сўзларига кўра, АҚШ маъмуриятида маълумотларнинг уйдирилиши учун "айбдорларни айблаш" учун етарли далиллар мавжуд. "Биз қўлимиздаги ҳамма нарсани ва кейинроқ бу иш бўйича топганимизни АҚШ Адлия вазирлигига топширамиз. Бунинг учун жавобгарлар ҳозир қанчалик кучли ёки ўша пайтда бўлганидан қатъи назар, айбланиши керак", - деди АҚШ миллий разведкаси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда АҚШ разведка идоралари Россияни Америка сайлов жараёнига аралашишда айблаган эди. Терговни АҚШнинг махсус прокурори Роберт Мюллер бошқарган. 2019 йил 18 апрелда АҚШ Адлия вазирлиги ўзининг якуний ҳисоботини эълон қилди, унда махсус прокурор сайловда ғалаба қозонган Трамп ва Россия ўртасида ҳеч қандай тил бириктирмаганлигини тан олди. Ҳар икки томон бир неча бор ҳар қандай қонунбузарликни рад этган.