АҚШ Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Россияга эҳтимолий ташрифи даврида Москвадан Киевга ракетали зарбаларни вақтинча тўхтатишни сўраган.
Бу ҳақда The New York Times манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, АҚШ вакилларининг Россияга ташрифини ташкил этиш бўйича музокаралар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда.
"АҚШ ушбу икки шахс Россияда бўлиб турган вақтда украиналиклар Москвага ва мамлакатнинг энергетика объектларига дронлар орқали ҳужумларни вақтинча тўхтатишини, Россия томони эса худди шу тарзда Киевга ракетали зарбаларни тўхтатишини талаб қилмоқда", — дейилади материалда.