Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россия ва Украина ўртасида Европа вакиллари иштирокида янги музокаралар раундини ўтказмоқчи

АҚШ Россия ва Украина ўртасида Европа вакиллари иштирокида янги музокаралар раундини ўтказмоқчи

Бу ҳақда CNN хабар берди.

Стив Уиткофф Путин билан учрашувда муайян силжишга эришилганини айтди ва музокараларни давом эттириш истиқболларига ижобий баҳо берди. Жаред Кушнер эса муҳокамалар батафсил ва мазмунли ўтганини таъкидлади.

АҚШ президентининг махсус вакилининг айтишича, Путин билан учрашув якунлари бўйича Украина масаласида уч томонлама музокараларнинг янги босқичини ўтказишга келишилган.

Унда Европа вакиллари ҳам иштирок этади.

АҚШ вакиллари Москвадаги музокаралар натижаларини муҳокама қилиш учун Дублинга йўл олди. У ерда улар Зеленский билан учрашиши режалаштирилган.

Киритилди: 23:42 12.11.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар