Бу ҳақда Пентагон манбаси хабар берди.
Мамлакат мудофаа вазири ёрдамчиси Марк Берковиц Сенатдаги эшитувлар чоғида Қўшма Штатларнинг амалдаги ҳимоя тизими имкониятлари чекланганидан огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, гипертовушли қуроллар, мураккаб қанотли ракеталар ёки кенг кўламли баллистик ҳужумлардан ҳимояланиш даражаси минимал кўрсаткичга тушиб қолган.
"Ҳозирда ракетага қарши мудофаа тизимимиз чекланган, илғор таҳдидлар пайдо бўлиши фонида унинг самарадорлиги пасаймоқда", — деди Берковиц.
Вазир ёрдамчиси мавжуд вазиятда Президент Трамп томонидан ваъда қилинган "Олтин гумбаз" (Golden Dome) тизимини яратиш АҚШнинг муҳим манфаатларига мос келишини таъкидлади.