Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда
Телеканал маълумотларига кўра, Майк Уолц ва унинг ўринбосари Алекс Вонг бугун ўз офисларини тарк этишган. Бироқ Трамп маъмурияти бу хабарни ҳали расман тасдиқлагани йўқ.
"АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси лавозимини Стив Уиткофф эгаллаши мумкин. Унинг номзодини юқори мартабали расмийларнинг аксарияти қўллаб-қувватламоқда", дея хабар беради Politico.
Ҳозирда Уиткофф президентнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили лавозимида ишламоқда. Шу билан бирга, у Трампнинг Украинада тинчлик бўйича музокараларида фаол штирок этмоқда.