АҚШ президенти Дональд Трамп «Ювентус» футболчилари билан «Оқ уй»да учрашув ўтказди.
Айни пайтда туринликлар АҚШда бўлиб ўтаётган 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Қабул чоғида Трамп «Ювентус» бош мураббийи Игор Тудор ва шунингдек, жамоа футболчилари Тен Копмейнерс ва Уэстон Маккенни билан суҳбатлашди.
«Ювентус» гуруҳ босқичининг илк турида «Ал Айн»га қарши майдонга тушди. Тудор шогирдлари ушбу баҳсда рақибини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 14 июндан 13 июлга қадар бўлиб ўтади.