Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ президенти “Алькатрас” қамоқхонаси қайта очилишини маълум қилди

 АҚШ президенти “Алькатрас” қамоқхонаси қайта очилишини маълум қилди

"Авваллари энг хавфли жиноятчиларни улар зарар етказиши мумкин бўлган одамлардан узоқлаштиришдан, қамоқхоналарга ташлашдан ҳеч қандай хижолат тортмасдик. Аслида ҳам шундай бўлиши ҳам керак", – деб ёзган Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Президентнинг сўзларига кўра, у қамоқхоналар бюросига “Американинг энг шафқациз жиноятчи ва ресидивистларини жойлаштириш учун” “Алькатрас”ни қайта очиш ва таъмирлашни буюрган. Бироқ пост эълон қилинганидан кўп ўтмай Трамп Оқ уйда журналистлар билан брифингда “Алькатрас”ни қайта очиш "бу шунчаки ғоя" эканини айтган.

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси вакили ва собиқ спикери, демократ Нэнси Пелоси Трампнинг “Алькатрас” қамоқхонаси ҳақидаги гапларини "жиддий эмас" деб атади. Хусусан, Пелоси “Алькатрас” бир неча ўн йиллар давомида машҳур сайёҳлик маскани бўлиб келганини эслатди.

Маълумот учун, “Алькатрас” қамоқхонаси 1963 йил 21 мартда ёпилган. Бунга оролда маҳбусларни сақлаш харажатлари жуда юқорилиги сабаб бўлган.

Киритилди: 13:14 05.05.2025. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!