Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда эркак вояга етмаган қизга уйланиб, зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Тошкентда эркак вояга етмаган қизга уйланиб, зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Олмазор туманида вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланди. Маълум бўлишича, Н.М. 2025-йил 28-август куни Ч.Б. билан шаръий никоҳдан ўтиб, шу кундан буён у билан бирга яшаб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. вояга етмаган N.M.ga нисбатан зўрлик ишлатиб жисний эхтиёжларини қондирган ва қизга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 5-октябрь куни Олмазор туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида вояга етмаган Н.М. ва унинг аммаси Н.Н. билан суҳбат ўтказилди.

Ҳозирги вақтда вояга етмаган қизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида N.M.ga ҳимоя ордери расмийлаштирилди.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 1002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!