Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ракета билан Чернигов вилоятидаги беш қаватли уйга зарба берди

Россия ракета билан Чернигов вилоятидаги беш қаватли уйга зарба берди

Чернигов вилояти маъмурияти раҳбари Вячеслав Чауснинг маълум қилишича, Россия қўшинлари Прилуки шаҳридаги беш қаватли турар жой биносига ракета билан зарба берган. Ҳужум оқибатида бинонинг бир қисми вайрон бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор. Уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни қидирмоқда.

Шунингдек, Полтава вилоятининг Кременчуг шаҳридаги турар жой ҳудуди ҳам ўққа тутилган. Кўп қаватли уйларга зарар етган. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

Россия ҳарбийлари Запороже шаҳридаги транспорт инфратузилмаси объектига ҳам зарба берган. Днепр шаҳрида эса саноат корхонаси нишонга олинган.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!