Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ космосга қурол жойлаштирганини эълон қилди

АҚШ космосга қурол жойлаштирганини эълон қилди



Қўшма Штатлар эндиликда орбитада космик қуролга эга ва ундан мамлакат ҳарбий кучларини ҳимоя қилишда фойдаланади. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Трой Мейнк маълум қилди.

Бу баёнот Вашингтон узоқ йиллар давомида Хитой ва Россия орбитада лазерлардан фойдаланиш ёки АҚШ сунъий йўлдош сигналларини бостириш каби ҳаракатларни амалга ошираётгани ҳақида огоҳлантириб келган бир пайтда янгради.

Мейнк орбитада қандай турдаги қурол борлигига аниқлик киритмади. Аммо у қурол космик назорат учун ишлатилишига ишора қилди. АҚШ расмийларидан анонимлик шарти билан The Washington Post нашрига қўшимча маълумот берган. Унга кўра, ҳарбийлар АҚШ қўшинлари ёки сунъий йўлдошларини нишонга оладиган душман сунъий йўлдошини ушбу қурол ёрдамида йўқ қилиши мумкин.

АҚШ келажакдаги “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимининг бир қисми сифатида кўзда тутилган космик ракеталар тармоғини ҳам ишлаб чиқмоқда. Тизим 4 қатламдан иборат бўлиб, уларнинг 1 таси сунъий йўлдошга асосланади, қолган 3 таси эса қуруқликдаги ҳимоя гумбазларини ўз ичига олади.

"Олтин гумбаз” Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимини яратишда илҳомланилган, бироқ у АҚШ географияси ва қарши чоралар мураккаблиги сабаб анча йирик бўлиши кўзда тутилган. Тизимнинг умумий қиймати 175 миллиард доллар деб баҳоланмоқда, аммо қурилиш ва техник деталлар ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Ҳозирча АҚШ конгресси режага 25 миллиард доллар йўналтирган, 2026 йилда эса лойиҳа бюджетига қўшимча 45,3 миллиард доллар ажратиш режалаштирилганди.

Киритилди: 16:42 15.09.2026. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!