Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Конгресси сайловларида овозларни якуний ҳисоблаш бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин

АҚШ Конгресси сайловларида овозларни якуний ҳисоблаш бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин

АҚШ Конгрессига бўлиб ўтаётган оралиқ сайловларнинг дастлабки натижалари Марказий Европа вақти билан 4 ноябрга ўтар кечаси эълон қилиниши кутилмоқда. Бироқ овозларни тўлиқ ва расмий ҳисоблаш жараёни бир неча ҳафтагача чўшилиб кетиши мумкин.

DPA агентлигининг хабар беришича, агар Конгресс паланаларидан бири устидан назорат қилиш масаласи атиги бир-иккита мандат тақдирига боғлиқ бўлиб қолса ва кураш ўта кескин кечса, ноаниқлик узоқ давом этиши мумкин. Қолаверса, томонлар сайлов жараёнидаги қоидабузарликлар юзасидан бир-бирларини судга бериш ҳуқуқидан ҳам фойдаланишлари эҳтимоли бор.

Номзодлар ўртасидаги фарқ ўта кичик бўлиши кутилаётган асосий майдон бу — Сенатдир. Айни пайтда республикачилар 100 та ўриндан 53 тасига эгалик қилмоқда. Демократлар кўпчиликни қўлга киритиши учун улардан камида тўртта мандатни тортиб олиши талаб этилади.

Киритилди: Бугун 20:30. Ўқилди: 197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!