Эрон парламенти АҚШ Конгресснинг оралиқ сайловлари тугагунга қадар Эронга қарши ҳарбий операцияларни қайта бошламаслигига ишонади.
Бу ҳақда Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Алайиддин Бруджерди маълум қилди.
У шунингдек, Ҳормуз бўғози устидан назоратни Эроннинг қатъий сиёсати деб таърифлади.
"Менимча, америкаликлар, принципиал жиҳатдан, Конгресс сайловларидан олдин кескин ҳарбий ва операцион босқичга кирмайдилар. Бироқ, улар бундай қадам ташласалар ҳам, Эрон қуролли кучлари ва халқи тўлиқ тайёр. Ҳормуз бўғози Теҳрон назорати остида ва биз ўз позициямиздан чекинмаймиз", деб таъкидлади Бруджерди.