Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Колумбиянинг янги ҳукуматига хавфсизлик дастурлари учун 1 миллиард доллар ажратади

АҚШ Колумбиянинг янги ҳукуматига хавфсизлик дастурлари учун 1 миллиард доллар ажратади

Оқ уй маъмурияти Колумбияда янги ўнг қанот сиёсатчиси Абелардо де ла Эсприэлла ҳокимиятга келганидан сўнг мамлакатга ёрдам кўрсатишни режалаштираётганини АҚШ Давлат департаменти маълум қилди. Де ла Эсприэлла 2026–2030 йиллар учун президент этиб сайланган ва 7 август куни лавозимга расман киришган.

Давлат департаменти баёнотида маблағлар АҚШ ва Колумбия ўртасидаги «янгиланган шериклик» доирасида ажратилиши айтилган.

48 ёшли де ла Эсприэлла Колумбия иқтисодиётини тиклаш ва жиноятчиликка қарши қатъий чоралар кўришга ваъда берган. АҚШ президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси даврида уни очиқ қўллаб-қувватлаган.

Де ла Эсприэлла Колумбия президенти лавозимида Густаво Петронинг ўрнини эгаллади. Петро мамлакатни бошқарган биринчи социалист президент эди.

АҚШ ва Колумбия муносабатлари аввалдан кескинлашган эди. Трамп Колумбия ҳукумати наркотрафикка қарши курашни самарасиз олиб бораётганини танқид қилган ва ҳатто ҳарбий операция эҳтимолини истисно қилмаган. Петро эса АҚШ президентининг бундай баёнотларини Колумбия учун «реал таҳдид» деб атаган.

Киритилди: 22:25 08.08.2026. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!