Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ кемаларга Ҳормуз бўғози орқали ўтишдан сақланишни тавсия қилмоқда

АҚШ кемаларга Ҳормуз бўғози орқали ўтишдан сақланишни тавсия қилмоқда

АҚШ Эроннинг давом этаётган ҳаракатлари ва халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Ҳормуз бўғози устидан назорат ўрнатишга қаратилган ноқонуний уринишларига жавобан Эроннинг барча портлари ва қирғоқ ҳудудларини блокада қилмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Навигация маркази маълумотларига таянган ҳолда Буюк Британиянинг Денгиз савдо кемалари ҳаракатини мувофиқлаштириш бошқармаси (UKMTO) хабарида айтилмоқда.

«Ушбу блокада байроғи ёки қайси давлатга тегишли эканидан қатъи назар, барча кемаларга нисбатан қўлланилади. Уммон қўлтиғи ва Ҳормуз бўғозидаги нейтрал портлар ўртасида нейтрал юкларни ташиётган ёки бўш ҳолда ҳаракатланаётган нейтрал кемалар текширувдан ўтказилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, кемаларга Ҳормуз бўғози орқали ўтишдан сақланиш тавсия этилаётгани қайд этилган.

Киритилди: 18:20 28.10.2026. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!