Трамп маъмурияти Исроилга тахминан 2,8 миллиард долларлик оғир бомбалар партиясини сотишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Washington Post газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, "Трамп маъмурияти Исроилга 2000 фунтлик (тахминан 907 кг - таҳр.) бомбаларни сотиш бўйича кўп миллиард долларлик битим тайёрламоқда, бу сўнгги йиллардаги энг йирик битим бўлиши мумкин".
The Washington Post манбаларига кўра, савдо 20 000 та МК-84 бомбаси, 20 000 та BLU-117 бомбаси ва шунча миқдордаги I-2000 номи билан ҳам танилган BLU-109 тешувчи бомбаларини ўз ичига олади.
Нашрнинг тушунтиришича, битим хорижий давлатларга Америка қуролларини сотиб олиш учун грантлар ва кредитлар берадиган механизм бўлган Чет эл ҳарбий молиялаштириши ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилган.
Газета манбаларига кўра, битим тахминан 2,8 миллиард долларга тенг бўлиши мумкин.