Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Исроил ва Ливан учун халқаро кузатув миссиясини тузмоқчи

АҚШ Исроил ва Ливан учун халқаро кузатув миссиясини тузмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Ливан ва Исроил ўртасидаги уч томонлама келишув ижросини назорат қилиш учун халқаро фуқаролик кузатув миссиясини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Bloomberg маълумотига кўра, ушбу механизм БМТнинг Ливандаги муваққат кучларига (UNIFIL) муқобил бўлиши мумкин.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ушбу масала муҳокамасида фаол иштирок этмоқда. У бир неча кун олдин фуқаролик кузатув миссиясини ташкил этиш ғоясини илгари сурган.

Эҳтимолий намуна сифатида Мисрнинг Синай яриморолида фаолият юритаётган Кўп миллатли кучлар ва кузатувчилар (MFO) механизми кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, АҚШ Европа ҳамкорлари, хусусан, Франция ва Италия билан ҳам маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц 17–18 ноябрь кунлари Ливанга ташриф буюришни режалаштирган. У ташриф давомида мамлакат президенти Жозеф Аун, бош вазир Наваф Салам ва парламент спикери Набиҳ Берри билан учрашиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:24 13.11.2026. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар