Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ илк бор Японияга F-15EX қирувчи самолётларини жойлаштирди

АҚШ илк бор Японияга F-15EX қирувчи самолётларини жойлаштирди

АҚШ модернизация қилинган F-15EX қирувчи самолётларини мамлакат ташқарисида илк бор жойлаштирди.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15EX қирувчи самолётлари Япониянинг Окинава оролидаги Кадена авиабазасига етиб келган.

Қайд этилишича, бу мазкур турдаги самолётларнинг АҚШдан ташқаридаги ҳарбий базага биринчи марта жойлаштирилишидир.

Аввалроқ Вашингтон яқин бир неча йил ичида Окинавага жами 36 та F-15EX қирувчи самолётини ўтказишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Тўртинчи авлодга мансуб ушбу самолётлар 13,3 тоннагача бўлган жанговар юкни олиб юра олади. Бу кўрсаткич ҳозирда Японияда жойлаштирилган эскироқ F-15 самолётларининг имкониятларидан қарийб икки баравар юқори бўлиб, айрим бомбардимончи самолётларнинг юк кўтариш қувватига тенг.

Киритилди: Бугун 17:03. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар