Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ икки ой ичида Суриядан қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди

АҚШ икки ой ичида Суриядан қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди

Қўшма Штатлар Исроилни Америка қўшинларини Суриядан босқичма-босқич олиб чиқишни бошлаш нияти ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Ynet нашри хабар бермоқда.

"АҚШ хавфсизлик амалдорлари Исроил разведка хизмати вакилларини Суриядан қўшинларни босқичма-босқич олиб чиқиш икки ой ичида бошланиши ҳақида маълум қилди", — дейилади хабарда.

Унинг сўзларига кўра, Исроил аввалроқ воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўймасликка уринган, бироқ бунга эриша олмаган. Шунга қарамай, Исроил разведкаси расмийлари Вашингтонга Америка қўшинларини Сурияда қолдириш учун босим ўтказишда давом этмоқда.

2024 йил декабрида Пентагон Сурияда 2000 га яқин америкалик аскар борлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 09:58 16.04.2025. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!