Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

The New York Times нашрининг хабар беришича, АҚШнинг Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга қарши амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, бу АҚШнинг Жанубий Америка сувларида гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ шахсларга қарши олиб бораётган кампанияси доирасида амалга оширилган. Кампания давомида жами 60 та ҳужум уюштирилган бўлиб, улар натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Нашр таъкидлашича, мазкур зарбалар юқори даражада махфийликда сақланмоқда. Фақат бир нечта жасад топилган бўлиб, Дональд Трамп маъмурияти кемаларда ташилгани айтилган қолдиқлар ёки гиёҳванд моддалар бўйича деярли ҳеч қандай моддий далил тақдим этмаган.

Шунингдек, мақолада қайд этилишича, кўплаб ҳуқуқшунослар мазкур ҳужумларни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ноқонуний деб баҳоламоқда.

Киритилди: 23:32 31.05.2026. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!