Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ҳужумидан сўнг нефт нархи беш ойлик максимумга чиқди

АҚШ ҳужумидан сўнг нефт нархи беш ойлик максимумга чиқди

Эрон ядровий объектларига АҚШ томонидан уюштирилган зарбалар халқаро нефть бозорида ташвиш уйғотиб, Brent ва WTI нархлари охирги беш ойдаги энг юқори даражага чиқди. Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши хавфи нархларни янада кўтариши мумкин.

23 июн, душанба куни халқаро нефт нархлари сезиларли даражада ошди. АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг учта асосий ядровий иншоотига зарба берилганини эълон қилгач, бозорда таъминотга бўлган хавотир янада ошди.

Брент нефтининг август ойи фючерслари 1,06 фоизга ошиб, бир баррели учун 77,83 доллар, WTI эса 1,07 фоизга кўтарилиб, 74,63 долларга етди. Сессия бошида ҳар икки турдаги нефт нархи мос равишда 81,40 ва 78,40 долларгача кўтарилиб, охирги беш ойдаги энг юқори чўққисига етди.

Эрон OPECда Саудия Арабистони ва Ироқдан кейинги учинчи йирик нефт ишлаб чиқарувчи давлат ҳисобланади. АҚШнинг зарбалари нафақат ядровий дастур, балки бутун Яқин Шарқ минтақасидаги энергетика таъминотига таҳдид солаётгани қайд этилмоқда.

Бозор иштирокчилари Эрон эҳтимолий жавоб тариқасида Ҳўрмуз бўғозини ёпиши мумкинлигидан хавотирда. Бу бўғоз орқали дунёдаги нефт таъминотининг 20 фоизи ўтади ва унинг ёпилиши нархларни янада ошириши аниқ.

SS WealthStreet компаниясидан Суганда Сачдеванинг таъкидлашича, «геосиёсий кескинлик Brent нархларининг 100, ҳатто 120 долларгача кўтарилиши эҳтимолини мустаҳкамламоқда».

Киритилди: 17:08 23.06.2025. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!