Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ҳарбий кучлари Эроннинг Сирик шаҳрига зарба берди

АҚШ ҳарбий кучлари Эроннинг Сирик шаҳрига зарба берди

АҚШ Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Сирик шаҳрига зарбалар берди.

Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги манбаларга таяниб маълум қилди.

Эроннинг бир қатор оммавий ахборот воситалари хабар беришича, маҳаллий аҳоли бир неча соат давомида портлаш овозларини эшитган, бироқ уларнинг келиб чиқиш сабаби аниқланмаган.

Ҳозирча бу борада расмий баёнот берилмаган. Эҳтимолий зарар кўлами, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 09:30 13.11.2026. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар