Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ҳали Европадаги ҳарбий контингентини қисқартиришни режалаштирмаяпти

АҚШ ҳали Европадаги ҳарбий контингентини қисқартиришни режалаштирмаяпти

Қўшма Штатлар ўз кучларининг бир қисмини Осиёга қайта жойлаштириш учун Европадаги қўшинлари сонини қисқартиришни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда НАТО ҳарбий қўмитаси раиси, адмирал Жузеппе Каво Драгоне маълум қилди.

"Қўшма Штатлар альянснинг мудофаа режаларида иштирок этган қўшинларини олиб чиқиб, Ҳинд-Тинч океани минтақасига кўчириши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ", деди адмирал Пентагон расмийлари билан учрашиш учун АҚШга сафари чоғида.

Драгоне Пентагоннинг бу режалар бўйича олдинга силжиши ҳақида ҳали эшитмаганлигини айтди, лекин Европа давлатлари охир-оқибат қитъадаги АҚШнинг баъзи кучлари, жумладан ҳаво мудофааси, электрон уруш, стратегик ҳаво юклари ва учувчисиз самолётлар йўқотилишини қоплаши мумкинлигини қўшимча қилди.

Адмирал альянс АҚШ эътиборини қитъадан чалғитишига тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 15:03 12.05.2025. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!