Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Green Card даъвогарларига қўйиладиган талабларни кучайтиришдан қисман воз кечди

АҚШ Green Card даъвогарларига қўйиладиган талабларни кучайтиришдан қисман воз кечди

АҚШ Green Card даъвогарларига қўйиладиган талабларни кучайтиришдан қисман воз кечди — Bloomberg.

Хусусан, гап Трамп даврида жорий этилган ҳужжатларни фақат АҚШ ташқарисидан туриб топшириш талаби ҳақида бормоқда. Ички хавфсизлик вазирлигининг маълум қилишича, аксарият малакали мутахассислар доимий яшаш ҳуқуқини расмийлаштириш учун мамлакатни тарк этишларига тўғри келмайди.

Таъкидланишича, Уюушбу енгиллик “фаолияти мамлакат миллий манфаатларига мос келадиган ёки унга иқтисодий фойда келтирадиган” мутахассислар учун берилди. Қолганлар эса Green Card'га ҳужжат топшириш учун чет элга чиқишларига тўғри келади.

"Бундай юмшатишлар ўз ходимлари яшаш гувоҳномасини олишда муаммоларга дуч келганидан хавотирга тушган йирик компанияларнинг норозиликлари фонида юз берди", деб ёзади Bloomberg.

Киритилди: Бугун 09:16. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!