Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Европа ва бошқа давлатлар аҳолисига ўз мамлакатларида блокланган контентни кўриш имконини берувчи портални ишлаб чиқмоқда — Reuters

 АҚШ Европа ва бошқа давлатлар аҳолисига ўз мамлакатларида блокланган контентни кўриш имконини берувчи портални ишлаб чиқмоқда — Reuters

Агентлик маълумотига кўра, бундай ресурсларни freedom gov манзилида жойлаштириш режалаштирилган. Платформа орқали Европа ва бошқа давлатлар аҳолиси миллий контент чекловларини четлаб ўтиши мумкин бўлади.

Reuters манбаларидан бирининг айтишича, фойдаланувчи трафигини VPN технологиялари ёрдамида Қўшма Штатлардан чиқаётган каби кўрсатиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари портал фойдаланувчиларининг фаолиятини кузатишни режалаштирмаяпти.

Лойиҳага АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Сара Рожерс раҳбарлик қилмоқда. Ташаббусни Мюнхен хавфсизлик конференциясида тақдим этиш режалаштирилган, бироқ тақдимот номаълум муддатга қолдирилган.

АҚШ Давлат департаменти ичида мазкур ғоя баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Айрим ходимлар платформа орқали “экстремистик” ёки “нафрат қўзғатувчи” деб топилган материаллардан ҳам фойдаланиш имкони пайдо бўлишидан хавотир билдирмоқда.

Reuters'нинг баҳолашича, ушбу порталнинг ишга туширилиши АҚШ ва Европадаги иттифоқчилар ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштириши, шунингдек, Вашингтон Европа Иттифоқи фуқароларини маҳаллий қонунчиликни четлаб ўтишга ундаётгандек таассурот қолдириши мумкин.

Киритилди: 22:05 19.02.2026. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!